date

Туркияда қийналган ўзбек она-қизга ёрдам берилиб, Ватанга қайтарилди

Туркияда қийналган ўзбек она-қизга ёрдам берилиб, Ватанга қайтарилди

Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбеклар Ватанга қайтарилди. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги ваколатхонаси оғир аҳволда қолган юртдошимиз ва унинг 12 ёшли қизига зарур кўмак кўрсатиб, уларни Ўзбекистонга қайтишга ёрдам берди. Маълум қилинишича, меҳнат миграцияси мақсадида Туркияда бўлган аёл оғир касаллик туфайли ишлаш имкониятини йўқотган ва дипломатик ваколатхонага мурожаат қилган.

Маълумотларга кўра, ҳамюртимизнинг оёғи cинган бўлиб, унинг жарроҳлик амалиёти ҳамда протез ўрнатиш жараёни шифокорлар назоратида муваффақиятли амалга оширилган. Узоқ даволаниш ва ишга лаёқатсизлик туфайли оиланинг моддий аҳволи янада оғирлашгани сабабли, консулхона томонидан қўшимча ёрдам кўрсатилган. Шу билан бирга, қизининг ҳам махсус парваришга муҳтожлиги аниқланиб, бу масала ҳам алоҳида кўриб чиқилган.

Бош консулхона ташаббуси билан “Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик жамияти”, “Uzbekistan Airways”нинг Туркиядаги вакиллиги ва диаспора фаоллари ҳамкорлигида она ва қиз юртга қайтарилди. Айни пайтда уларнинг даволаниш ва реабилитация жараёнлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва маҳаллий ҳокимият органлари орқали давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Туркияда қийналган ўзбек она-қизга ёрдам берилиб, Ватанга қайтарилди