
Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевга 14-16 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида Қозоғистон делегациясига кўрсатилган илиқ меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.
Мактубда ушбу ташриф Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга кучли туртки берган тарихий аҳамиятга эга экани қайд этилган.
Қасим-Жомарт Тоқаев Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви ташкил этилганини ҳам юксак баҳолади.
Унинг сўзларига кўра, минтақавий ҳамкорликнинг бутун спектри бўйича мазмунли муҳокамалар, қабул қилинган муҳим қарорлар ва ҳужжатлар, шунингдек, Озарбайжоннинг тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилиши форумга стратегик аҳамиятга эга тадбир мақомини берди, дейилади мактубда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.