date

Саида Мирзиёева Доҳадаги нуфузли кино анжуманида қатнашди

Саида Мирзиёева Доҳадаги нуфузли кино анжуманида қатнашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар пойтахти Доҳада ўтказилаётган кино фестивалида иштирок этгани ҳақида ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилди. Унинг қайд этишича, мазкур тадбир мустақил ва муаллифлик киноси соҳасида энг муҳим майдонлардан бири бўлиб, ўз услубига, бетакрор бадиий қараш ва жасур позицияга эга режиссёрлар учун фикр алмашиш ва ижодий ғояларни намойиш этиш имконини тақдим этади.

Фестиваль дастурига жаҳоннинг турли нуқталаридан келган ўнлаб мамлакатлар фильмлари киритилган. Айниқса, янги авлод режиссёрлари ва маҳаллий киноижодкорларга катта эътибор қаратилиб, улар учун алоҳида бўлимлар, махсус танловлар ва ижодий йўналишлар ташкил этилгани қайд этилган.

Саида Мирзиёева ўз ёзувида бу тадбирнинг ўзи учун алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади: “Қатар пойтахтининг диққатга сазовор маданий масканларида бўлиб ўтаётган ушбу фестивалга ташриф буюрдим. Замонавий кино — бу долзарб кайфият ва муҳитни акс эттириш, шу билан бирга, жамиятимизни қайси мавзулар ўйлантираётганини ҳис этиш усулидир”, — дея таъкидлади у.

Таъкидлаш жоизки, мазкур фестиваль нафақат кино оламидаги янги номлар ва янги қарашларни ёритиб беради, балки жаҳон кинематографиясидаги долзарб муаммолар, янги тенденциялар ва бадиий изланишлар учун катта муҳит яратиб беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Саида Мирзиёева Доҳадаги нуфузли кино анжуманида қатнашди