7 508
Шавкат Мирзиёев: "375 минг бола ва 80 мингга яқин ҳомиладор аёл бепул витамин ва минерал комплекслари билан таъминланади"
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикасининг бир қатор фаоллари билан учрашди. Унда Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, деб ёзади Кун.уз сайти.
"Соғлиқни сақлаш ва аҳоли генофондини муҳофаза қилиш борасида жами 208 миллиард сўмлик 15 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Жумладан, 5 ёшгача бўлган 375 минг бола ва 80 мингга яқин ҳомиладор аёл бепул витамин ва минерал комплекслари билан таъминланади. Бу эса, ўз навбатида, аёллар ва болалар ўртасида касалланишнинг олдини олади.
70 мингга яқин қария ҳар хил витаминлар комплекси билан таъминланади ва уларни профилактик кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббий хизмат кўрсатилади. 3 мингдан зиёд кишига махсус тиббий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.
Тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида 26та тез ёрдам станцияларининг моддий техника базасини янада яхшилаш ва умумий амалиёт шифокорлари учун қишлоқ тиббий пунктлар, уй-жойлар қурилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди