10:57 / 22.01.2017
7 628

Ўзбекистондаги қурилиш ташкилотлари ташқи бозорга чиқарилади

Ўзбекистондаги қурилиш ташкилотлари ташқи бозорга чиқарилади

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталига «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури лойиҳаси жойланди. У капитал қурилишдаги ишларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича чораларни кўзда тутади, деб ёзади «Дарё» нашри.

Президентнинг «Капитал қурилишни янада такомиллаштириш ва қурилиш материаллари соҳасида қулай шароитларни яратиш тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Ҳужжатга мувофиқ, лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларига уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги қурилиш технологияларини жорий этиш учун солиқ ва бошқа имтиёзлар тақдим этилади.

Бундан ташқари, маҳаллий лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларини ташқи бозорга чиқариш, лойиҳаларни экспертиза қилиш тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳада кадрлар тайёрлашни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Қонунчиликка ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш орқали қурилиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларида ишчиларнинг энг кўп сони 50 кишидан 200 кишигача кўпайтирилади.

Нашр эслатишича, лойиҳага ўзгартириш киритилиши, қўшимча қўшилиши ёки у рад этилиши ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистондаги қурилиш ташкилотлари ташқи бозорга чиқарилади