date

Ифлос ҳаво декабргача сақланиб қолади

Ифлос ҳаво декабргача сақланиб қолади

Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати табиий омиллар туфайли яна бир неча кун давомида яхшиланмаслиги мумкин. “Ўзгидромет”нинг янгиланган маълумотларида айтилишича, инверсия жараёни узаяётгани боис ифлосланиш даражаси ноябрь якунигача деярли ўзгармайди.

Мутахассислар фикрича, ҳарорат инверсияси, ёғингарчиликнинг йўқлиги ва қурғоқчилик айни пайтдаги ҳаво муаммоларининг асосий сабаби бўлмоқда. Ҳаво қатламлари аралашмаслиги туфайли ПМ2.5 каби хавфли майда заррачалар атмосферада тўпланиб қолмоқда. 23 ноябрь куни ПМ2.5 кўрсаткичи Тошкентда меъёрдан уч баробар юқори бўлгани қайд этилган.

Агентлик бу ҳолат мавсумий эканини ва фақат кучли шамол, ҳаво массаларининг алмашиши ёки ёғингарчиликдан сўнг енгиллашиши мумкинлигини маълум қилди. Айни кунларда эса ҳаво сифати қисқа вақт ичида ҳам кескин ўзгариши ва баъзи соатларда хавфли даражага чиқиши эҳтимол қилинади.

Мутасаддилар аҳолини эҳтиёт чораларига амал қилишга чақирди: имкони борича очиқ ҳавода камроқ юриш, ташқи фаолиятни чеклаш ва ташқарига чиқилганда ниқоб тақиб юриш тавсия этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ифлос ҳаво декабргача сақланиб қолади