14:33 / 24.01.2017
8 354

Нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоблар ўртасидаги фарқлар бартараф этилади

Нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоблар ўртасидаги фарқлар бартараф этилади

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталига “Халқ билан мулоқот йили ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури лойиҳаси жойланди. У нақд ва нақдсиз пул айланмаси ўртасидаги фарқларни бартараф этиш чораларини назарда тутади. Бу ҳақда “Norma.uz”га асосланиб “Кун.уз” ёзмоқда.

Хусусан, пластик карталардан ҳамма ерда фойдаланиш учун қўшимча қулайликларни яратиш мақсадида тўлов терминалларининг ижара ставкаларини икки баробар пасайтириш таклиф этилмоқда. Бугунги кунда банклар томонидан белгиланган ижара ставкаси ойига 10 еврога тенг.

Шу билан бирга, бир пластик картадан бошқасига маблағларни ўтказиш учун тарифларни пасайтириш режалаштирилмоқда. Янги нормаларнинг асосий мақсади – фуқаролик айланмаси иштирокчилари учун нақд ва нақдсиз тўловлар ўртасидаги тафовутни бартараф этишдир. Ҳозир бундай ўтказмалар учун тўлов тизимлари маблағнинг миқдоридан 2 фоиз олишмоқда.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий корхоналар, деҳқон хўжаликлари учун пластик карталардан ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа эҳтиёжлари учун эркин фойдаланиш имкониятлари кенгаяди.

Нақд билан тўлаш талаблари ҳамда тўлов усулига боғлиқ ҳолда нархлардаги фарқларни белгилашга (бунинг учун чегирма тақдим қилиш) янада катта тақиқ қўйилади.

Шунингдек, банклар кредит карталарни фаолроқ чиқара бошлашади. Бугунги кунда пластик карталарнинг аксарияти дебет карталардир. Улар фақат эгасига тегишли бўлган ва унинг ҳисоб варағига олдиндан ўтказилган (қоидага кўра, иш берувчи томонидан) маблағлардангина фойдаланиш имкониятини беради. Кредит карталар эса унинг эгасига товар ва хизматларни кейинчалик қоплаб бериш билан банкнинг ҳисобидан олишга йўл қўяди. Шу тариқа, нақдсиз ҳисоб-китоблардан фойдаланиш учун қўшимча рағбатлантирувчи омил юзага келади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоблар ўртасидаги фарқлар бартараф этилади