Миллий Хавфсизлик қўмитаси ходимлари Ўзбекистондан катта миқдорда олтин ва бошқа заргарлик буюмлари олиб чиқиб кетишнинг олдини олди, деб хабар қилмоқда Кун.уз сайти.
Маълум бўлишича, Наманган вилоятининг "Заркент" чегара назорат пунктида "Дамас" автомобили текшириш учун тўхтатилган. Наманган вилояти МХХ ходимлари томонидан ўтказилган тинтув натижасида автомобил ўриндиғи остидан ва магнитола ўрнатиш жойидан 8 та пакет топилди. Пакетларда қуйма ва тақинчоқ кўринишида бўлган 12,5 кг олтин топилган. Автомобиль ҳайдовчисининг айтишига қараганда, у бу буюмларни Қирғизистон чегарасида бошқа кишига топшириши керак бўлган.
"Автомобиль ҳайдовчиси уч боланинг отаси, 67 ёшли Муҳаммаджон Хўжамбердиев бўлган. У "Наманган — Нанай" йўналишида киракашлик билан шуғулланган. Маълум бўлишича, у анчадан бери қимматбаҳо буюмлар контрабандаси билан шуғуланаётган экан. У ушбу иш учун буюртмачилардан мўмайгина маблағ олган", — дейилган хабарда.
Шунингдек, хабарда қайд этилишича, Наманган вилояти МХХ Тергов бошқармаси ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди