Тошкент шаҳридаги метро бекатларига яқин жойдаги автобусларнинг сўнгги бекатларини қайта тиклаш мўлжалланяпти. Хусусан, “Беруний”, “Олмазор”, “Шаҳристон”, “Дўстлик”, “Чорсу” ва “Пахтакор” метро станциялари яқинидаги автобус бекатлари қайта тикланиши кутилмоқда, деб хабар берди Қалампир.уз сайти.
Бу йилда “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси тизимидаги жамоат транспортлари фаолиятида кўплаб ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. Яна бир янгилик юртдошларимизга маъқул келиши аниқ. Отабек Содиқовнинг айтишича, шу йил ёз фаслида Тошкентда кондиционерли автобуслар ҳаракатланишни бошлаши мумкин. “Ўзавтосаноат” ва MAN Auto-Uzbekistan ишлаб чиқараётган MAN автобусларига кондиционерлар ўрнатилмоқда.
“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси бу йилда кўп йўловчи сиғдира оладиган 70 та автобус ва 140 та Isuzu автобусларини сотиб олишни режалаштирган.
Бундан ташқари, жорий йил ўрталарига келиб, Тошкент шаҳридаги автобусларга бепул интернет тармоғига уланиш имконини берувчи Wi-Fi ўрнатиш мўлжалланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди