18:49 / 28.01.2017
7 183

Шавкат Мирзиёев одамларни иш билан таъминлашга кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев одамларни иш билан таъминлашга кўрсатма берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 27 январь куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА агентлигига асосланиб Sof.uz хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев Янгиариқ туманида ташкил этиладиган ип-газлама ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳаси билан танишди. Аввалги “Янгиариқ текстиль” масъулияти чекланган жамияти биносида иш бошлайдиган янги корхонада йилига қарийб 20 миллион квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқариш, 6 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш, 150 иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Шу туманда яна бир истиқболли лойиҳа – замонавий типдаги чорвачилик комплексини ишга тушириш мўлжалланмоқда. Халқ банки кредити асосида “Тилло домор” хусусий корхонаси томонидан ташкил этиладиган ушбу мажмуада 2 минг бош қорамол боқиш, йилига 4 минг 100 тонна сут, 200 тонна гўшт тайёрлаш режалаштирилган. Комплексда 90 га яқин иш ўрни яратилади.

“Ўзбекнефтгаз” компанияси томонидан ташкил этилаётган пластмасса заводи лойиҳаси ҳам намойиш этилди. Бу ерда 3,5 минг тонна полиэтилен ва полипропилен гранулаларини қайта ишлаш асосида турли сиғимли сув идишлари, шунингдек, яшик ва қутилар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

Президентимиз ушбу лойиҳаларнинг рентабеллиги билан қизиқди. Бундай корхоналарни бошқа туманларда ҳам ташкил этиш, одамларни иш билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев одамларни иш билан таъминлашга кўрсатма берди