date

Россия компаниялари Ўзбекистонга қандай янги лойиҳаларни тақдим этди?

Россия компаниялари Ўзбекистонга қандай янги лойиҳаларни тақдим этди?

Президент Шавкат Мирзиёев 3 декабр куни ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келган Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Россиянинг етакчи компаниялари Ўзбекистонда IT, энергетика ва қатор саноат тармоқларида амалга ошириладиган янги лойиҳаларни тақдим этди.

Мулоқотда Россиянинг Нижний Новгород ва Омск вилоятлари, Бошқирдистон ва Красноярск ўлкаси раҳбарлари ҳам иштирок этди. Суҳбат аввалида Денис Мантуров давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Томонлар олий даражадаги учрашувлар якунида қабул қилинган “йўл харитаси” ижросини кўриб чиқди. Савдо ҳажмининг барқарор ўсиб бораётгани, саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, саноат зоналари доирасида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар ва бизнес даражасида алоқаларни кучайтириш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув доирасида Россиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари президентга ахборот технологиялари, энергетика, электротехника, машинасозлик, кимё, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар бўйича аниқ режаларни тақдим этди.

Тошкентда бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва ишбилармонлик тадбирларининг натижалари Ўзбекистон–Россия иқтисодий ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Россия компаниялари Ўзбекистонга қандай янги лойиҳаларни тақдим этди?