
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь — Биринчи Президент Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА га асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.
Давлат раҳбари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан мамлакатдаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда.
Бу тадбирларда Ислом Каримовнинг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан тарихда ўчмас из қолдиргани, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилгани эътироф этилмоқда.
30 январь куни Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда эҳсон берилди. Самарқанд ва Тошкентдаги маросимларда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар