
Бугун Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти, миллат отаси бўлмиш мархум Ислом Каримовнинг таваллуд айёми. Шу муносабат билан юртимизнинг барча гўшаларида хотира кечалари ва турли тадбирлар уюштириб келинмоқда, деб хабар беради "Дийдоразиз".
Лола Каримова-Тиллаева ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳфасида отасини ёд этиб қуйидаги кечинмаларини ёзиб қолдирди.
«Ҳамиша 30 январь куни биз Сизни таваллуд айёмингиз билан қутлашга ошиқар эдик. Бугун эса ўзгача…..Сиз энди бизнинг орамизда йўқсиз, азиз отажоним…Шундай бўлса-да, биз дилдан доимо сизнинг борлигингизни ҳис этиб турамиз….То қалбларимиздаги муҳаббат абадий яшар экан, сиз ҳам юракларимизда мангу қолажаксиз.»- деб ёзади Лола Каримова. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар