Айни вақтда "Қамчиқ" довонида майдалаб ёмғир ва қор ёғмоқда

Айни вақтда "Қамчиқ" довонида майдалаб ёмғир ва қор ёғмоқда
Қисқача

Қамчиқ довонида майдалаб ёмғир ва қор ёғмоқда. Йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш учун чоралар кўрилмоқда, ФВВ қутқарувчилари ҳайдовчиларга ёрдам бермоқда. Довонда автомобиллар ҳаракати давом этмоқда, ҳайдовчилардан хавфсизлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Куни кеча довонда қор ёғиши муносабати билан йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, ФВВ қутқарувчилари томонидан назорат тадбирлари олиб борилиб, йўлда қолиб кетган ҳайдовчи ва уларнинг автотранспорт воситаларига ёрдам кўрсатилмоқда. Довонда икки томонлама автомобилларнинг ҳаракати давом этмоқда.

Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар