date
views 10 182

Beeline Жиззахда янги салон очди

Beeline Жиззахда янги салон очди

Beeline эксклюзив салонлар тармоғини ривожлантиришда давом этмоқда. Янги офис Жиззах вилоятининг Зoмин шаҳри марказида жойлашган.

Unitel‘нинг Марказий ҳудудий филиали директори Дилшод Анарметов шундай деди: “Алоқа бозорининг етакчиси сифатида Beeline ўз савдо тармоғини доимий равишда ривожлантириб келмоқда, ва биз мижозларимизга Зoминдаги офисимизни тақдим этишдан мамнунмиз. Бутун ҳудуд бўйлаб савдо тармоғини ривожлантириш бизнинг келгуси режаларимизда бор”.

Салонда компаниянинг барча хизмат ва махсулотлари тақдим этилган бўлиб, витриналарда кенг турдаги гаджетлар ва аксессуарлар, шунингдек компания тарафидан тақдим этилаётган хизматлар ҳақида маълумотлар мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Beeline Жиззахда янги салон очди