date

Humans банкротликка учради, тўлов хизмати тўхтатилди

Humans банкротликка учради, тўлов хизмати тўхтатилди

Ўзбекистонда кенг фойдаланилган Humans экотизими атрофида жиддий ўзгариш кузатилмоқда. Марказий банк 9 декабрь ҳолатига кўра, Humans иловаси орқали “Оcтаграм” АЖ томонидан амалга оширилиб келган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилганини расман маълум қилди.

Маълумотларга кўра, иқтисодий суд 14 октябрь куни Humans компаниясини банкрот деб топиш ҳақида қарор чиқарган. Энг муҳим жиҳати — компания фаолияти тўлиқ ёпилмаган, лекин уни фаолиятни тўхтатмаган ҳолда тугатиш жараёни бошланган. Бу эса тизимдаги барча операциялар, айниқса тўлов хизматлари, назорат ва ҳуқуқий жараён тугалланмагунча чекланиб туришини англатади.

Марказий банк Humans карталаридаги маблағлар бўйича текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Айни дамда мутасаддилар фойдаланувчилар маблағларининг ҳолати, уларнинг ечиб олиниши ва қайтарилиши юзасидан тўлиқ аудит ўтказмоқда. Регулятор яқин кунларда бу масала бўйича қўшимча расмий маълумот берилишини билдирди.

Ушбу вазият Humans сервисидан фойдаланиб келган минглаб истеъмолчилар ўртасида саволларни ҳам, хавотирларни ҳам кучайтирди. Экспертлар бу жараён тўлиқ ҳуқуқий тартиб ва назорат остида кечиши кераклигини қайд этмоқда.

Яқин кунларда Марказий банкнинг қўшимча изоҳлари масаланинг қай йўсинда ҳал бўлишини янада ойдинлаштириши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Humans банкротликка учради, тўлов хизмати тўхтатилди