date

Тошкентга Бельгиядан 93 тонна наслдор қорамол келтирилди

Тошкентга Бельгиядан 93 тонна наслдор қорамол келтирилди

8 декабрь куни Тошкент халқаро аэропортида муҳим юк амалиёти бажарилди. Uzbekistan Airports хабарига кўра, маҳаллий вақт билан 1:15 да Air Atlanta Icelandic авиакомпаниясининг Boeing 747-400 самолёти Леж (Бельгия) шахридан 93 тонна тирик қорамолни олиб келди.

Юк таркибида Германия ва Австриядан келтирилган Simmental ва Golshtin зотларига мансуб сигирлар бўлиб, улар юқори маҳсулдорлиги ва сифатли сут-гўшт бериши билан танилган. Чорва молларини тушириш ва қабул қилиш жараёнлари ветеринария қоидаларига мувофиқ амалга оширилди.

Ўзбекистонда наслдор чорва импортини рағбатлантирувчи механизмлар ҳам янгиланмоқда. Субсидиялар 2030 йилгача узайтирилади, 2026 йилдан бошлаб 1 кунлик жўжалар импорти учун қўлланиладиган тартиб фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинганда амал қилади.

2027 йил охиригача тирик қорамол, қўй ва эчки импортида тадбиркорларга ҚҚСни 180 кунга кечиктириб тўлаш ва қайтариб олиш имкони берилади. Шунингдек, 2026 йилдан ветеринария рухсатномаларини текшириш муддати икки баробар қисқаради.

Чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун яна бир енгиллик — озуқабоп экинлар учун ер участкаларини электрон аукциондан олиб, тўловни 5 йил давомида бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентга Бельгиядан 93 тонна наслдор қорамол келтирилди