date

Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш берди

Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш берди

Ўзгидромет жорий йилнинг 10–12 декабрь кунлари кузатилиши муумкин бўлган кучли ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратидаги кескин ўзгаришлар ортидан республикадаги бир қатор тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи борлигини расман маълум қилди.

Қайд этилишича, хавф асосан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (хусусан, Чотқол тизмасининг тоғ қисми) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида юзага келиши мумкин. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу ҳудудларда ёғингарчилик миқдорининг ортиши ва ҳароратнинг тез ўзгариши табиий жараёнларни фаоллаштириши эҳтимолини кучайтирмоқда.

Ўзгидромет фуқаролар, айниқса тоғли жойларда истиқомат қилувчилар, дам олувчи сайёҳлар ва йўлларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан максимал даражада эҳтиёт бўлишни, хавфли кўчаларда ўта эҳтиёткорлик билан йўл танлашни, об-ҳаво маълумотларини доимий равишда кузатиб боришни сўраган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш берди