05:56 / 03.02.2017
8 598

Ўзбекистонда февраль ойидан бошлаб пенсиялар фақат нақд пулда тўланади

Ўзбекистонда февраль ойидан бошлаб пенсиялар фақат нақд пулда тўланади

Ўзбекистонда февраль ойидан бошлаб барча турдаги пенсия тўловлари ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд пул кўринишда амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 февралда имзоланган «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида қайд этилган. Қарор «Ўзбекистон» телеканали орқали ўқиб эшиттирилди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Шунингдек, февраль ойидан бошлаб олий ўқув юртлари талабаларига стипендияларнинг камида 50 фоизи нақд шаклда берилиши белгилаб қўйилган.

Қарорнинг қабул қилинишига фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар асос бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда февраль ойидан бошлаб пенсиялар фақат нақд пулда тўланади