
2025-йил 11–13-декабрь кунлари Парагвай Республикаси Президенти Сантяго Пеня Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келади.
Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Суҳбатларда Ўзбекистон ва Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинади.
Учрашувларда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт йўналишларида амалий шерикликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобил федерацияси Бош ассамблеясида иштирок этади ҳамда федерация шафелигида ташкил этилган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида қатнашади.
Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Парагвай ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янги босқичга кўтариш, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.