
Президент Шавкат Мирзиёев 10-декабрь куни коррупцияга қарши курашиш, қонунга амал қилинишини кузатадиган тизимини ривожлантириш ва соҳани рақамлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида тақдимот билан танишди. Коррупция тараққиётга жиддий зарар етказиши, шунинг учун унинг олдини олиш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши экани қайд этилди.
Сўнгги даврда давлат идораларида ички назорат кучайтирилиб, ўрганишлар натижасида йирик молиявий хатолар аниқланиб, маблағларнинг мақсадсиз сарфланишига чек қўйилгани таъкидланди. Мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилаётгани ҳам айтиб ўтилди.
Тақдимотда коррупциянинг олдини олишда рақамлаштириш муҳим ўрин тутиши қайд этилди. Хавф-таҳлил марказини яратиш, маълумотлар базаларини интеграция қилиш ҳамда давлат харидларида очиқликни ошириш бўйича режалар кўрсатилди.
Йиғилиш якунида коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратини кучайтириш, профилактика ишларини кенгайтириш ва иқтисодий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.