
Бугун, 3 февраль куни Тошкент вақти билан 09:37 да Ўзбекистон шаҳарларида ер силкинишлари сезилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 170 километр жануби-шарқда, Тожикистоннинг Қайроққум сув омбори ҳудудида кузатилди. Эпицентрда зилзила магнитудаси 4,9 га тенг бўлди.
Тошкент шаҳрида 2, Олмалиқда 2-3 балли ер ости силкинишлари сезилди.
Эслатиб ўтамиз, 2 февраль, пайшанба куни Тошкент вақти билан 23:35 да Самарқанд ва Жиззах вилоятлари оралиғида 4,2 магнитудали зилзила юз берганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар