date

Мўйноқда кучли босимли янги газ қудуғи аниқланди

Мўйноқда кучли босимли янги газ қудуғи аниқланди

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида жойлашган 2-сон излов-қидирув қудуғидан юқори босимли, саноат даражасида қазиб олинадиган табиий газ оқими қайд этилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖнинг тажрибали маҳаллий мутахассислари замонавий хорижий технологиялар ёрдамида қудуқни 90 кун давомида бурғилаган. Лойиҳадаги умумий чуқурлиги 5 минг метр бўлган ушбу нуқтадан ҳозирда кунига 2,4 миллион куб метр табиий газ олинмоқда.

Айни пайтда ҳудуддаги бошқа истиқболли чуқур қудуқларда ҳам туну-кун бурғилаш жараёнлари давом этмоқда. Мутахассислар йил охиригача ушбу қудуқлардан ҳам юқори босимли газ оқими олиниши мумкинлигини билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мўйноқда кучли босимли янги газ қудуғи аниқланди