date

Ўзбекистонда 100 ёшдан ошганлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда 100 ёшдан ошганлар сони маълум қилинди

2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган ва пенсия олаётган фуқароларнинг сони 461 нафарга етди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълумот тарқатди. Уларнинг 131 нафари эркак, 330 нафари аёллардан ташкил топган.

Статистикага кўра, энг кўп 100 ёшдан юқори ёшга эга пенсия олувчилар Қашқадарё (73 нафар), Сурхондарё (69 нафар) ва Тошкент вилоятларида (41 нафар) яшашади. Наманган вилояти эса энг кам кўрсаткичга эга бўлиб, бу ҳудудда фақат 11 нафар 100 ёшдан катта фуқаро яшамоқда.

Мутасаддилар таъкидлашича, юқори ёшдаги пенсия олувчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва саломатлиги доимий мониторингда бўлиб, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 100 ёшдан ошганлар сони маълум қилинди