date

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон пойтахти Ашхободга амалий ташрифи муваффақиятли якунланди.

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида Туркманистоннинг доимий бетарафлигининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ва 2025-йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили”га бағишланган халқаро форумда иштирок этди ҳамда нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Президент Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди. Делегациялар раҳбарлари ташриф доирасида Ашхободдаги янгиланган Бетарафлик мажмуасини ҳам кўздан кечирди.

Тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон Президенти Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ва бошқа расмий шахслар томонидан кузатилди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди