date

Ўзбекистон ёшлари Дубай Пара Осиё ўйинларида биринчи бўлди

Ўзбекистон ёшлари Дубай Пара Осиё ўйинларида биринчи бўлди
БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси тарихий натижага эришди. Делегация иштироки мамлакатда тантанали тарзда кутиб олинди.

Мусобақада Ўзбекистон ёш пара спортчилари жами 197 медал қўлга киритди: 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза. Шу натижа билан Ўзбекистон 35 давлат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Делегация пара енгил атлетика, пара таеквондо, бочча, пара сузиш, пара армрестлинг ва пара пауерлифтинг спорт турлари бўйича иштирок этди.

Маълумот учун: 2021-йилда Баҳрайнда ўтказилган IV Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари 16 медал билан умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллашган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ёшлари Дубай Пара Осиё ўйинларида биринчи бўлди