Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни 2017−2018 йилларда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурини тасдиқлади. Ҳужжат матни Lex.uz сайтида эълон қилинд, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Ҳужжат билан мамлакат бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси ташкил этилади. Мазкур комиссия қарорларини бажариш барча давлат ҳукумат ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Комиссия таркибидан Адлия вазирлиги, ИИВ, ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва Хўжалик судлари, Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Қонунчилик палатаси ва Сенат қўмиталари, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари, «Камолот» ҳаракати, омбудсман ва бошқа тузилмалар раҳбарлари ўрин олди.
Давлат дастурида жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш Миллий дастурини ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, у орқали мамлакатда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар ташвиқотини тубдан яхшилаш кўзда тутилган.
Яқин вақтлар ичида «Давлат хизмати тўғрисида», «Давлат ва хусусий шерикчилик тўғрисида», «Давлат харидлари тўғрисида», «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Жамоат назорати тўғрисида», «Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Бюджет маблағларини шакллантириш ва сарфлаш жараёнининг шаффофлигини ҳамда уларнинг тақсимланиши ҳақидаги маълумотларнинг оммабоплигини таъминлаш соҳасида қўшимча антикоррупцион чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
Бошқа тадбирларни ўтказиш ҳам режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди