Ўзбек олими 3 килограммлик лимон етиштирди


Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Муҳаммадазиз Фахриддинов яратган янги лимон нави тахминан уч килограмм келади.
– Марказимиз илмий жамоаси яратган «ўзхитан» препарати бу борада қўл келди, – дейди М.Фахриддинов. – Яшил қаламчалардан кўчат тайёрлашда унга шу модда билан ишлов берилди. Кўчатда ташқи таъсирларга, турли касалликларга қарши иммунитет пайдо бўлди. Илдиз чиқиши учун авваллари 60 кун талаб этилган бўлса, энди у тенг бараварга қисқарди. Мазкур кўчатлар икки йил иссиқхона шароитида етилгач, очиқ майдонда экилди. Уч йил эҳтиётлаб парвариш қилинса, кўчатнинг қуввати ошгани сайин унинг ташқи таъсирга чидамлилиги ошиб боради.






























Изоҳлар 0
…