11:29 / 10.02.2017
7 488

Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш куни деб эълон қилинди

Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш куни деб эълон қилинди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9-феврал куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммолар ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб ёзади Соф.уз сайти.

Шавкат Мирзиёев ИИВ ходимлари фаолиятини танқид қилиш билан бирга яна бир ташвишли ҳолат хорижга кетган Ўзбекистон фуқаролари масаласига ҳам эътибор қаратди.

"Фуқароларимизнинг аксарияти ишлаш мақсадида юртимиздан кетган, лекин уларнинг айримлари турли диний-экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолмоқда. Чет элга иш қидириб кетган фуқароларни аниқлаш ва қайтариш, маҳалла раислари, маънавият-маърифат марказлари, имом-хатиблар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар билан ҳамкорликда аҳоли орасида диний экстремизмнинг салбий оқибатларини тарғиб қилиш борасидаги ишлар замон талаби даражасида эмас", — деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этди.

Шу куни ҳудудлар прокурорлари ва ички ишлар бошқармалари бошлиқлари маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш куни деб эълон қилинди