12:43 / 10.02.2017
8 277

Андижонда икки кишининг ҳаётига зомин бўлган ЙПХ инспектори 10 йилга қамалди

Андижонда икки кишининг ҳаётига зомин бўлган ЙПХ инспектори 10 йилга қамалди

Андижон вилояти Балиқчи туманининг жиноят ишлари бўйича суди Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержантни 10 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Маълум бўлишича, Бунёдбек Қулматов исмли инспектор ўз хизмати вазифасини бажараётган чоғда “Лассети” русумли автомашинада йўл ҳаракати талабларига жавоб бермай, тезликни оширган ҳамда қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб “Нексия” русумли машина билан юзма-юз тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида “Нексия” ҳайдовчиси – Марғилон шаҳридан бўлган И.Мирзажонов ва Наманган вилоятининг Норин туманилик Ё.Салимов вафот этган.

Суд ҳукми билан Бунёдбек Қулматов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266 моддаси учинчи қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижонда икки кишининг ҳаётига зомин бўлган ЙПХ инспектори 10 йилга қамалди