date

Янги йил байрами сабаб Сергелида айрим йўллар ёпилади

Янги йил байрами сабаб Сергелида айрим йўллар ёпилади

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудида эртага, 25 декабрь санасидан бошлаб, тун-у кун фаолият кўрсатадиган (24/7) гастрономик туризм кўчасида “Янги йил” байрамига бағишланган оммавий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда туман ҳокимияти матбуот хизмати маълум қилди.

Расмий ахборотга кўра, Суғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси билан кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми, шунингдек, Жалойир кўчасининг Суғдиёна кўчасидан Обиҳаёт кўчасигача бўлган йўл қисми 2026 йил 10 январь кунига қадар ёпиқ бўлади.

Маҳаллий ҳокимият ва масъул хизматлар байрам тадбирларини хавфсиз, тартибли ва юқори савияда ўтказиш, шунингдек, аҳоли ҳамда меҳмонлар учун қулай муҳит яратиш мақсадида ушбу чекловлар жорий этилаётганини таъкидламоқда.

Йўл ҳаракатида бўладиган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, ҳайдовчилардан муқобил йўналишлардан фойдаланиш сўралмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги йил байрами сабаб Сергелида айрим йўллар ёпилади