Ўзбекистон ва Қозоғистон феврал ойининг охиригача М-39 йўлининг Қозоғистондан ўтган қисмини реконструкция қилишни якунлашга келишиб олишди, бу хақда Sputnik нашрига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев хабар қилди.
Унинг сўзларига қараганда Ўзбекистон ва Қозоғистон томонари йўлни очиш учун керакли тайёргарликни изчил равишда олиб борган. Хусусан, икки мамлакатнинг чегарадан ўтказиш постлари белгилаб олинган ва улар туну-кун ишлаш тартибига ўтказилган.
"Олдин постлар фақат кундузи ишлар эди, энди бўлса улардан иккитаси туну-кун ишлаш тартибига ўтказилган. Асосийси Ўзбекистон фуқароларига Қозоғистон чегарасидан ўтиш жараёни осонлаштирилди. Қозоғистон ҳудудуига киришда Ўзбекистон фуқаролари миграция карточкалари тўлдиради, чиқишда эса уни топширади. Паспортларга штамп қўйилмайди", — деди дипломат.
Миграция карточкалари шахсий тартибда хусусий автомобилда ўтаётганлар ва гуруҳ билан автобусда ўтаётганлар учун ҳам амал қилади. Чегарада ўтишда ҳеч қандай тўлов олинмайди.
"Биз ҳаракатни феврал охиригача ишга туширамиз. Қозоғистон томонидан қилиниши керак бўлган барча амалиётлар якунланди. Ўзбекистон томонидан ҳам барча керакли ишлар бажарилганидан кейин биргаликда чегарани очамиз. Бу яхши қадам бўлди, бу туристик оқимлар кўпайишига хизмат қилади", — деди Ерик Утембаев.
Бугунги кунда қозғистонлик йўлчилар, автойўлни қайта очиш учун керак бўладиган реконструкциянинг биринчи босқичини якунлаган. Кейинчалик эса йўлнинг ушбу қисми энг юқори стандарлар даражасига еткизиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, М-39 йўлининг Қозоғистондан ўтган қисми 2006 йилда беркитилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди