date

Ўзбекистон тинчликсевар давлатлар рейтингида нечанчи ўринни эгаллади?

Ўзбекистон тинчликсевар давлатлар рейтингида нечанчи ўринни эгаллади?

Ўзбекистон халқаро миқёсдаги нуфузли Global Peace Index 2025 йилги ҳисоботида ижобий натижа қайд этди. Янгиланган рейтингга кўра, мамлакат дунёнинг 163 та давлати орасида 67-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан икки поғонага юқорилади ва тинчликсевар давлатлар Топ-70 талигидан жой олди.

Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон нисбатан барқарор позицияни сақлаб қолмоқда. Рейтингда у Қозоғистондан (56-ўрин) кейинги ўринга жойлашиб, Қирғизистон (78-ўрин), Тожикистон (79-ўрин) ва Туркманистон (87-ўрин)ни ортда қолдирди. Бу кўрсаткич мамлакатда жамоат хавфсизлиги ва ички барқарорлик йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар маълум даражада самара бераётганини англатади.

Global Peace Index рейтинги давлатларни бир нечта муҳим мезонлар асосида баҳолайди. Хусусан, жамоат хавфсизлиги даражаси, ички ва халқаро низоларга тортилиш ҳолати, шунингдек, милитаризация кўлами асосий омиллар сифатида инобатга олинади. Ҳисоботда қайд этилишича, глобал миқёсда тинчликсеварлик даражаси пасайиш тенденциясини сақлаб қолмоқда, айрим минтақаларда эса кескинлик янада кучайган.

Рейтингнинг юқори поғоналарини анъанавий равишда барқарор ва осойишта давлатлар эгаллади. Жумладан, Исландия, Ирландия ва Янги Зеландия дунёнинг энг тинч давлатлари сифатида етакчиликни сақлаб қолди. Рейтингнинг энг қуйи қисмида эса ҳарбий можаролар ва сиёсий беқарорлик кучли бўлган Россия, Украина ҳамда Судан жой олган.

Умуман олганда, Ўзбекистоннинг Global Peace Index’даги илгарилаши мамлакатнинг халқаро имижи ва минтақадаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Бу тенденция сақланиб қолса, келгуси йилларда янада юқори натижалар қайд этилиши эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. elyorubaydullayev64
    elyorubaydullayev641 соатсоат олдин
    Оке
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон тинчликсевар давлатлар рейтингида нечанчи ўринни эгаллади?