
Энергетика вазирлиги автомобиль газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГНКШ) иш тартибига вақтинчалик ўзгартириш киритилаётганини маълум қилди. 30 декабрь куни соат 09:00 дан бошлаб республика бўйлаб барча метан заправкалари 24 соатлик иш режимига ўтади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Вазирликка кўра, бу қарор ҳайдовчиларга метан билан ўзларига қулай вақтда, жумладан тунда ҳам, навбатсизроқ тарзда ёқилғи қуйиш имконини беради. Бироқ идора ушбу суткалик режим қайси муддатгача амал қилишини аниқлаштирмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда метан заправкалардаги навбатлар сабаб шаҳар автобуслари сони вақтинча қисқаргани ҳақида хабар берилганди. «Тошшаҳартрансхизмат» жамоат транспорти заправкаларда туриб қолayotgani йўналишлардаги қатнов оралиғига таъсир кўрсатаётганини билдирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.