date

Сирдарёда автомобиль каналга қулаб тушди: тўрт йўловчи ҳалок бўлди

Сирдарёда автомобиль каналга қулаб тушди: тўрт йўловчи ҳалок бўлди

Сирдарё вилоятида ичида тўрт нафар йўловчи бўлган енгил автомобиль каналга тушиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчиларнинг барчаси воқеа жойида вафот этди, ҳайдовчи эса чўкаётган машинадан чиқиб олишга улгурган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳодиса 26 декабрь куни соат 23:30 да (Тошкент вақти билан) содир бўлган. Ҳайдовчи футбол ўйинидан сўнг стадиондан тўрт нафар танишини уйларига элтиш учун йўлга чиққан. Йўл давомида у бошқарувни йўқотиб, автомобиль йўловчилари билан бирга каналга сирғалиб тушган.

Ҳалок бўлганлар 19–20 ёшдаги тўрт нафар йигит бўлиб, уларнинг барчаси бир ҳудудда яшагани қайд этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сирдарёда автомобиль каналга қулаб тушди: тўрт йўловчи ҳалок бўлди