date

Президент арчаси доирасида етим болаларга ижтимоий карта ва депозит ҳисоблари берилди

Президент арчаси доирасида етим болаларга ижтимоий карта ва депозит ҳисоблари берилди

“Президент арчаси” ташаббуси доирасида 0–17 ёшдаги 8 мингдан ортиқ етим ҳамда ота-она қарамоғисиз қолган болага давлат томонидан 500 долларлик шахсий депозит ҳисоблари очилди. Маблағлар ҳисобда жамғариб борилади, улардан бола 18 ёшга тўлгач, катталар ҳаётига илк қадамларини қўйишда фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Шунингдек, 9 ёшдан бошлаб давлат ғамхўрлигига алоҳида эҳтиёжи бор болалар ва уларнинг қонуний вакилларига ижтимоий карталар топширилди. Бу карталар орқали жамоат транспортдан имтиёзли фойдаланиш, харид ва хизматлар учун тўлов қилиш, шахсни тасдиқлаш, ижтимоий ёрдам ҳамда хизматларни олиш мумкин. Барча амалиётлар Baraka мобил иловаси орқали кузатилиб, назорат қилинади.

Ижтимоий карта олувчилар қаторига маҳаллаларда яшайотган етим ва ота-она қарамоғисиз болалар, болалар уйлари ҳамда оилавий ва кичик болалар уйлари тарбияланувчилари, SOS болалар қишлоқлари тарбияланувчилари, Ватан чегараларини ҳимоя қилиш чоғида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари, шунингдек “Taskin” хосписи ҳузуридаги болалар онкология шифохонасида даволанаётган болалар киритилди.

“Taskin” болалар хосписидаги тарбияланувчилар учун алоҳида тартиб белгиланган: зарурат туғилса, қонуний вакиллар мурожаатига асосан депозит ҳисобидаги маблағлар исталган вақтда банк картасига ўтказиб берилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, “Taskin” номли илк болалар хосписи 2022 йил ёзида “Zangiata-2” ихтисослаштирилган шифохонаси базасида ташкил этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент арчаси доирасида етим болаларга ижтимоий карта ва депозит ҳисоблари берилди