date

Дунёнинг 200 мамлакатидан 10 миллион меҳмон: Статистика қўмитаси сайёҳ портретини тақдим этди

Дунёнинг 200 мамлакатидан 10 миллион меҳмон: Статистика қўмитаси сайёҳ портретини тақдим этди

Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси 2025 йил январ–ноябр ойларидаги маълумотлар асосида мамлакатга келаётган хорижий сайёҳнинг ўртача портретини тузди. Умумий ҳисобда, бу йил Ўзбекистонга дунёнинг 200 мамлакатидан меҳмонлар ташриф буюрган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Ҳисоботга кўра, сайёҳлар орасида эркаклар улуши юқорироқ: 5,85 миллион нафар. Аёл сайёҳлар сони 4,9 миллионни ташкил этди.

Ёш таркибида энг катта гуруҳ 31–55 ёшдагилар бўлиб, уларнинг сони 5,4 миллиондан ошган. Кейинги ўринда 56 ёш ва ундан катталар — 2,18 миллион. 19–30 ёшдаги меҳмонлар қарийб 1,75 миллион, 0–18 ёшдаги болалар ва ўсмирлар эса 1,38 миллионни ташкил қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дунёнинг 200 мамлакатидан 10 миллион меҳмон: Статистика қўмитаси сайёҳ портретини тақдим этди