date

Янги йил байрамларида поликлиника ва шифохоналар қандай ишлайди

Янги йил байрамларида поликлиника ва шифохоналар қандай ишлайди

Янги йил байрам кунларида Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасалари суткалик иш тартибига ўтади. Аҳолига тиббий ёрдам навбатчи мутахассислар томонидан кўрсатилади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ушбу кунларда барча даражадаги шифохоналарда, жумладан ихтисослаштирилган марказлар, клиникалар ҳамда туманлараро травматология ва кардиология бирлашмаларида қарийб 20 минг нафар тиббиёт ходими навбатчилик қилади. Вазирлик ҳузурида махсус мувофиқлаштирувчи штаб ҳам ташкил этилган.

Даволаш муассасаларида қўшимча ётқизиш ўринлари тайёрланган, зарур дори-дармон захиралари шакллантирилган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг 13 та ҳудудий филиали ва қарийб 200 та аҳоли пунктидаги шошилинч ёрдам бўлимлари ҳам кеча-кундуз ишлайди.

Мамлакат бўйлаб шошилинч тиббий ёрдам хизматининг 2 860 дан ортиқ бригадаси тўлиқ шай ҳолатда бўлади. 231 та туғруқхона ҳамда 233 та болалар тиббиёт муассасаси ҳам ишини узлуксиз давом эттиради.

Соғлиқ билан боғлиқ масалаларда фуқаролар вазирликнинг 1003 қисқа рақамли ишонч телефонига сутка давомида мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари Янги йил муносабати билан кетма-кет беш кун дам олади. Барча ходимлар учун 31 декабр, чоршанба ва 2 январ, жума қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. Олти кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 3 январ, шанба ҳам ишланмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги йил байрамларида поликлиника ва шифохоналар қандай ишлайди