
Ўзбекистонда 2025 йил 31 декабрдан 2026 йил 5 январгача қатор тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи юқори бўлиши прогноз қилинмоқда. Бунга шу кунларда кутилayotgan ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабаб бўлаётгани қайд этилди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Гидрометеорология хизмати огоҳлантириши Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларига тааллуқли. Хавф зонаси ҳар бир вилоятда бир нечта ҳудудни қамраб олади, жумладан Бўстонлиқ, Поп, Бахмал ва бошқа туманлар тилга олинади.
Мутасаддилар ушбу тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олиш учун йўлга чиқадиганлар ҳамда ҳайдовчиларни эҳтиёткорликни кучайтиришга, сафарларни режалаштиришда об-ҳаво шароити ва табиий хавфларни инобатга олишга чақирди.
Шунингдек, аввалроқ 30 декабрдан 3 январгача мамлакат бўйлаб ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилиши, айрим кунлари жойларда ёмғир ёғиши, тоғларда эса ёғин ёмғир ва қор кўринишида бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди. Қатор ҳудудларда туман тушиши, айрим жойларда шамол кучайиши ҳам прогноз қилинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.