
Синоптиклар прогнозига кўра, январнинг дастлабки ўн кунлигида Ўзбекистонда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, кечалари эса енгил совуқ бўлади. Бироқ ой ўрталарга бориб ҳақиқий қаҳратон кириб келиши, январ охирида эса совуқ янада кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Ой боши нисбатан илиқ ўтади, аммо иккинчи ва айниқса учинчи ўн кунликда ҳаво кескин совиб, кечалари тез-тез совуқ уриши мумкин.
1–2 январ кунлари республика бўйлаб қуруқ об-ҳаво сақланиб туриши прогноз қилинмоқда. 3 январда Каспий томондан нам ҳаво оқими кириб келиб, ҳудудларда ёмғир ёғади, айрим жойларда ёғин қор аралаш ёмғирга, кейин қорга айланиши мумкин. Марказий ва жануби-шарқий ҳудудларда ёғингарчилик 4 январ кечаси ва эрталаб ҳам давом этиши эҳтимоли бор.
Кейинчалик, биринчи ўн кунлик якунгача республика ҳудудида ёғингарчилик бўлиши кам эҳтимол. Бу даврда кечаси ҳаво ҳарорати асосан -2…+3 даража атрофида, баъзи жойларда -5 даражагача пасаяди. Кундуз кунлари эса +8…+13 даражадан +0…+5 даражагача ўзгариб туради.
Иккинчи ўн кунликда ҳарорат кескин тебраниши кутилмоқда: кечалари +1…+6 даражадан -1…-6 даражагача, кундуз кунлари +10…+15 даражадан -2…+3 даражагача тушиши мумкин. Республиканинг шимолида кечалари -3…+2 даража атрофидан кейин -5…-10 даражагача, айрим ҳудудларда -13…-15 даражагача совиши, кундузлари эса +2…+7 даражадан -3…-8 даражагача пасайиши тахмин қилинмоқда.
Январнинг учинчи ўн кунлигида совуқ тўлқини эҳтимоли сақланиб қолади: кечалари -7…-12 даражагача, айрим жойларда -15…-17 даражагача, кундуз кунлари эса -3…-8 даражагача тушиши мумкин. Шимолий ҳудудларда кечалари -15…-20 даража, баъзи жойларда -22…-25 даражагача совуқ, кундузлари -5…-10 даража, айрим нуқталарда -13…-15 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ Янги йил кечасида қор ёғиши эҳтимоли, шунингдек январнинг дастлабки уч куни бўйича ҳудудлар кесимидаги об-ҳаво маълумотлари ҳам берилганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.