
2026 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар раҳбарлари, парламент ва ҳукуматлар вакиллари, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар, йирик молиявий институтлар, шунингдек сиёсий, жамоат ва диний арбоблардан табрик йўлловлари келишда давом этмоқда. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Мурожаатларда “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳоланади. Шунингдек, очиқ, прагматик ва проактив ташқи сиёсат натижасида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ҳамда мавқеи изчил мустаҳкамланаётгани алоҳида таъкидланади.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, хорижий ҳамкорлар давлат раҳбарига ва мамлакатнинг кўп миллатли халқига янги йилда тинчлик, барқарорлик, фаровонлик, янги ютуқлар ва барқарор тараққиёт тилакларини билдирмоқда.
Табрик йўллаганлар орасида Россия президенти Владимир Путин, Хитой раиси Си Цзинпин, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамда туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов бор.
Шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, Германия федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва федерал канцлери Фридрих Мерц, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Италия президенти Серджо Маттарелла, Испания қироли Филипп VI, Словения президенти Наташа Пирц Мусар, Венгрия президенти Томаш Шуйок, Польша президенти Карол Навроцкий табрик йўллаган.
Рўйхатда, бундан ташқари, Латвия президенти Эдгар Ринкевичс, Литва президенти Гитанас Науседа, Хорватия президенти Зоран Миланович, БАА президенти шайх Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳайон, Япония бош вазири Санаэ Такичи, Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мён, Қувайт амири Миша’ал ал-Аҳмад ал-Жабер ас-Сабаҳ, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Эрон президенти Масуд Пезешкиан, Жазоир президенти Абдулмажид Теббун, Фаластин давлати президенти Маҳмуд Аббос ҳам бор.
Шунингдек, Мьянма Иттифоқи Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Мин Аун Хлайн, БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум, Уммон султонлиги бош вазири ўринбосари Фаҳад ас-Саид, Сингапур бош вазири Ли Сян Лун ҳам табрик йўллаган.
Халқаро ташкилотлар раҳбарларидан ҳам қутловлар келган. Жумладан, ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев, МДҲ бош котиби Сергей Лебедев, Турк давлатлари ташкилоти бош котиби Кубанычбек Омуралиев, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Хон, БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Каҳи Имнадзе, Жаҳон банки президенти Аджай Банга ҳамда FIFA президенти Джанни Инфантино табрик йўллаган.
Шавкат Мирзиёев номига табриклар келишда давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.