
Бир неча йил аввал Тошкентда Telegram орқали порнографик материаллар тарқалиши ортдан жиддий можаро юзага келганди. Айрим шахслар қўлга олинганига қарамай, муаммо тўлиқ бартараф этилмади: мессенжерда ҳануз шундай контент тарқатувчи гуруҳ ва каналлар учраб турибди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
UPL мухбири мазкур каналлар қандай ишлашини ўрганди, шунингдек Қозоғистондаги ўхшаш Telegram каналлари фаолиятини ҳам таҳлил қилди.
Кузатувларга кўра, порноконтент асосан алоҳида “VIP-гуруҳлар”да тарқатилади ва уларга кириш пуллик. Ташкилотчилар тўлов учун реквизитларни очиқ қолдиради, бу эса кўпинча “дроп” ҳисоблар бўлиши мумкин. Обуначиларни қизиқтириб туриш учун улар баъзан яна бир алоҳида каналда контентнинг бир қисмини бепул улашиб, кейин пуллик гуруҳга йўналтиради.
Манбага кўра, барчаси аноним ишлайди ва уларни аниқлаш деярли мушкул. Энг ачинарлиси, тақиқланган материалларнинг бир қисми айнан фойдаланувчиларнинг ўзи томонидан юборилади.
Қозоғистонда ҳам худди шу тизим қўлланади ва у ерда бу ҳолат анча олдинроқ пайдо бўлгани айтилади. Шу сабаб, айрим тахминларга кўра, маҳаллий каналлар ҳам қўшнилар қўллаётган услубдан нусха олган бўлиши мумкин. Ҳатто айрим тармоқларда бошқа давлатлар, жумладан Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон учун алоҳида бўлимлар борлиги қайд этилади. Мулоқотни скриншот қилиш имконияти кўпинча ўчириб қўйилади, ёзишмалар эса тезда йўқ қилинади. Тўлов масаласида эса кўп ҳолатда криптовалюта сўралади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда порнографик контентни тарқатиш қонун билан жазоланади. Агар Telegramда шундай канал ёки гуруҳларга дуч келсангиз, улардан шикоят қилиш тавсия этилади — мурожаатлар уларни блоклашга ёрдам беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.