date

1 январдан фермерлар нол ставкали ҚҚСни қандай расмийлаштириши маълум бўлди

1 январдан фермерлар нол ставкали ҚҚСни қандай расмийлаштириши маълум бўлди

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва дон бундан мустасно) сотишда қўшилган қиймат солиғи бўйича нол ставкани қўллаш тартиби жорий этилади. Бу қоида маҳсулотни бевосита етиштирган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига тааллуқли бўлиб, 2025 йил 4 сентябрдаги UP-153 фармони билан белгиланган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Нол ставкадан фойдаланиш учун белгиланган талабларга мос тадбиркорлик субъектлари солиқ органларига электрон шаклда мурожаат юбориши керак. Аризани my3.soliq.uz порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали топшириш мумкин.

Бунинг учун "Электрон ҳужжат айланиши" бўлимидан "Юридик шахсларнинг солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаати" хизмати танланади. Очилаган шаклда норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони, солиқ тури сифатида ҚҚС ҳамда ҳужжат рақами сифатида UP-153 кўрсатилади. Имтиёзнинг амал қилиш муддати ва матни тизим томонидан автоматик шакллантирилади.

Мурожаатга тасдиқловчи ҳужжатлар — кадастр маълумотлари ёки ер участкаcини ижарага олиш шартномаси каби ҳужжатлар илова қилинади. Шунингдек, ҳудуд, туман ва маҳалла кўрсатилиши, алоқа учун телефон рақами киритилиши мажбурий.

Барча маълумотлар тўлдирилгач, мурожаат кўриб чиқиш учун юборилади. Уни кўриб чиқиш муддати 15 кунгача, жараён ҳолатини эса шахсий кабинетдаги "Мурожаатлар рўйхати" бўлимида кузатиб бориш мумкин.

Мурожаат тасдиқлангандан сўнг нол ставкали ҚҚС электрон ҳисоб-фактураларда автоматик қўлланади ҳамда ҚҚС бўйича ҳисоботларни шакллантиришда инобатга олинади.

Шунингдек, аввалроқ Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари учун ҳам солиққа тортиш тартиби ўзгаришини эслатган: улар учун айланмадан олинадиган солиқнинг 1 фоизлик пасайтирилган ставкaси жорий этилади. Идора маълумотига кўра, ҳайдовчилар ва курьерлардан тўлов қабул қилиш учун алоҳида QR-код ўрнатиш талаб этилмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 1 январдан фермерлар нол ставкали ҚҚСни қандай расмийлаштириши маълум бўлди