date

1 фоиз солиқ: таксичиларга 2026 йилдан энди янги қоида

1 фоиз солиқ: таксичиларга 2026 йилдан энди янги қоида

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар, жумладан такси ҳайдовчилари ҳам айланмасидан 1 фоиз миқдорида солиқ тўлайди. Солиқ қўмитаси ушбу тартиб бўйича тушунтириш берди.

Масалан, ўзини ўзи банд қилган таксичи бир ойда 2 миллион сўм даромад қилса, тўлайдиган солиғи 20 минг сўм бўлади. Қоида оддий: қанча айланма бўлса, шундан 1 фоиз.

Агар йўловчи ташиш онлайн-агрегаторлар орқали амалга оширилса, солиқ масаласи янада “автомат”га ўтади. Яъни агрегатор ҳайдовчига пул ўтказаётганда солиқни ўз-ўзидан ушлаб қолади.

Бу ерда муҳим бир нюанс бор: агрегатор фақат ўз платформаси орқали тушган даромаддан солиқ ушлаб қолади. Агрегатордан ташқарида олинган даромадлар эса шу механизм билан автоматик тарзда солиққа тортилмайди.

QR-код масаласи: таксичиларга мажбурий эмас

2026 йил 1 январдан якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун рақамли платформаларда шаклланган электрон тўловларни қабул қилиш мақсадида махсус QR-кодга эга бўлиш талаби ҳам кучга кирди.

Лекин бу талаб агрегаторлар орқали йўловчи ташиш ва буюртма асосида товар етказиб бериш билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилганларга қўлланмайди. Қисқаси, солиқ тизимларига уланган расмий агрегатор орқали ишлайдиган такси ҳайдовчилари ва курьерлар алоҳида QR-код ўрнатиши шарт эмас.

Хулоса битта: 1 фоиз солиқ киряпти, агрегатор орқали ишласанг ушлаб қолинади, QR-код эса таксичиларга “албатта шарт” эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 1 фоиз солиқ: таксичиларга 2026 йилдан энди янги қоида