
2026 йилнинг 1 январидан бошлаб тиббиёт соҳаси ходимларининг иш ҳақи оширилди. Хусусан, тиббиётчиларнинг ойлик маошлари ўртача 15 фоиздан 30 фоизгача кўтарилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, KPI тизими орқали иш самарадорлиги ва даволаш натижаларига қараб рағбатлантириш тўловлари берилиб, улар маошнинг 50 фоизигача бўлган миқдорни ташкил этиши мумкин.
Бундан ташқари, ҳамширалар ва кичик тиббий ходимларнинг иш ҳақи ҳам ўртача 20 фоизга оширилиши белгиланган.
Мазкур янгилик президентнинг 09.11.2025 йилдаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарорда қайд этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.