Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, раҳматли Ислом Каримовнинг президентлик даври сўнгги йилларида Ўзбекистонга қаратилган ахборот хуружлари ўта кескин тус олганди. Ит ҳам, бит ҳам хориждан турволиб Каримов ҳақида икки энлик салбий материал битиб, ўзини “буюк нарсани каллага ургандай” ҳис этарди. Ўзбекистоннинг ташқи мустақил сиёсати кўп давлатларнинг манфаатига зид келгани боис, дунё оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон имижини қоралаш билан катта-катта ташкилотлар шуғулланиб келди, деб ёзади Vodiymedia.uz.
Бу турдаги материалларда Ислом Каримовга “золим ҳукмдор” образини ёпиштиришга, Ўзбекистонда халқ “эзилиб яшаётганига” дунёни ишонтиришга уринилди. Барча объектив-субъектив муаммоларнинг сабабчиси ўлароқ раҳматли Юртбошимиз кўрсатиб келинди. Чунки, дунёнинг кўплаб бурчакларида “ташқи холис дўстлар”нинг ёрдами билан, уларнинг манфаатларига мос иш олиб бормаган ҳукуматларни ағдариш учун амалга оширилган “рангли инқилоблар”га қонунийлик туси бериш учун, жаҳон оммаси олдида ўз жиноятларини, фитналарини хаспўшлаш учун айнан “адолатсиз шоҳ зулмидан эзилган омма” роли керак бўлди. Ўзбекистонда ҳам агар давлатнинг қатъияти, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот хизматларининг фаоллиги бўлмаганда, аллақачон “Майдонлар” воқеъ бўларди, буни бугун дунёдаги кўплаб сиёсатчилар тан олмоқда!
Каримовнинг вафоти айнан шу ташқи кучларнинг бутун қилган ғаразли “меҳнатлари”ни чиппакка чиқарди. Шавкат Мирзиёевнинг Президент сифатида ўртага чиқиши эса уларни янада мураккаб аҳволга солди. Чунки, янги Президент аввалги сиёсатдан, танланган йўлдан воз кечмади, бу билан бирга жамиятни қайта ислоҳ қилишга бошлади. Ҳар бир соҳа бирма-бир қўлга олинмоқда, камчиликлар рўйи-рост айтилмоқда, қисқача айтганда кенг “перезагрузка” бормоқда. Давлатнинг бир идораси бошига ўтириб олиб, ўз вазифасини юқори инстанцияга қуруқ статистик маълумотлар бериш-у, қонуний ҳал этиши керак бўлган ишлар учун таъмагирлик билан каттагина пора олишдан иборат деб билган амалдорларнинг энг пастдан энг юқорисига қадар думи тугилмоқда. Халқ раҳбарлар учун эмас, раҳбарлар халқ учун ишлайди, деган тамойил реал ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Коррупцияга қарши кенг кураш бошланди, виртуал қабулхона, ортидан жойларда ташкил этилган Халқ қабулхоналари инсонларга тўғридан тўғри Давлат раҳбарига ўз дардини айтишга имкон берди. Тасаввур қилинг, Халқ қабулхонасига бориб, креслода ўтирибсиз, катта экранда Президент сиз билан жонли суҳбатлашмоқда, арзингизни тинглаб, чора топмоқда! Ва бугун Ўзбекистонда бу – одатий ҳол.
Халқ билан, инсонлар билан ҳукуматнинг бундай кенг мулоқоти натижасида, авваллари ҳам давлатнинг сиёсатини, олиб бораётган ишларини маъқуллаб келган, лекин шу билан бирга, давлат деганининг ичида ўзи ҳам борлигига тўла ишонмаган фуқароларда бугун дунёқараш ўзгармоқда, ўз ҳақ-ҳуқуқининг ҳар жойда тўла таъминланишига бўлган ишонч ортмоқда. Кунда янги қарор, қолаверса қарорлар қоғозда қолмаяпти, ўша куниёқ амалга тадбиқ этилмоқда.
Ўзбекистонда баъзи масалаларда муаммолар мавжудлигини Президент ўзи баралла айтмоқда, керакли чоралар кўрмоқда. Лекин беш ойда Ўзбекистонда ҳамма нарсани ҳал этишнинг имкони фаразий ҳолатда ҳам мумкин эмаслигини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Жамиятимизнинг ичида ҳам бундай ўзгаришлар сабабли пайтавасига қурт тушганлар талайгина. Баъзи еб ётишга ўрганганлар учун, давлатнинг ичига кириб олган ҳаром қуртлар учун халқ учун ишлаш, инсонларнинг қонуний ҳуқуқларини тўла таъминлаб бериш ва бунинг учун қуруқ раҳмат билан кифояланиш оғир бўлиши табиий. Ва албаттаки, катта жамият араваси тагига тош тиқиб, ўз “қуёшли” кунларини узайтиришга уринишлари турган гап. Шунинг учун ҳамма бир тан, бир жон бўлиб Мирзиёевнинг ёнига кирмас экан, ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси бугун истисносиз ҳар кимнинг қалбидан жой олмас экан, бу ислоҳотлар секинлаб бораверади. Ҳамма деганда ўзини Ўзбекистонга алоқадор деб билган барчани назарда тутмоқдаман, бу Наманганнинг чекка қишлоғидаги фермер бўладими, Тошкентдаги вазирми, оддий мактаб ўқитувчиси бўладими, хорижга кетиб қолган “муҳожирлар”ми, барча-барча бу ишда ўзига тушганини қилиши керак. Қўлидан ёрдам бериш келган ёрдамини аямасдан, ёрдам беролмайдиган ҳеч бўлмаганда зарар бермасдан бу жараёнда иштирок этсин! “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар