Мирзо Улуғбек туманида бир кўча ободонлаштирилади, ҳаракат бир ҳафтадан кўпроқ муддатга ёпилади

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида айрим кўча ва йўлакларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Қайд этилишича, Султония кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 4-январ соат 18:00 дан (Тошкент вақти билан) 12-январгача автомобиллар ҳаракати чекланади.
Чекловлар қисман Султония кўчасига туташ Шўртепа, Шўртепа 1-тор кўчаси ҳамда Султония 5-тор кўчасига ҳам тааллуқли бўлади. Туман аҳолиси шахсий автотранспортда ҳудудга “Буюк ипак йўли” кўчаси орқали кириб-чиқиши мумкин.
Маъмуриятга кўра, ишлар якунлангач, ҳудудда замонавий ва қайта таъмирланган йўл инфратузилмаси бўйлаб ҳаракатланиш имконияти яратилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг