date

2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолисининг 85 фоизи ичимлик суви хизматидан узлуксиз фойдаланади

2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолисининг 85 фоизи ичимлик суви хизматидан узлуксиз фойдаланади

Янгиланган “Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида 2030 йилга бориб аҳолининг 85 фоизини ичимлик суви таъминоти хизматларига доимий ва барқарор улаш мақсади белгиланди. Режа шаҳарлар билан бир қаторда қишлоқ ҳудудларини ҳам қамраб олади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Ҳужжатга кўра, қамров босқичма-босқич оширилади: 2026 йилда 82 фоиз, 2027 йилда 83 фоиз, 2028 йилда 84 фоиз, 2029 йилда 84 фоиз ва 2030 йилда 85 фоизга етказиш кўзда тутилган. Гап айнан ичимлик сувидан узлуксиз фойдаланиш имкониятини яратиш ҳақида бормоқда.

Асосий йўналишлардан бири сифатида Туйамўйин сув омборини кенгайтириш режалаштирилган. Омбор ҳажмини қўшимча 1 миллиард куб метрга ошириш ҳисобига 1,2 миллион гектар майдонда сув таъминотини яхшилаш ҳамда ичимлик суви захирасини шакллантириш мақсад қилинган.

Шу билан бирга, сувдан оқилона фойдаланиш чоралари кучайтирилади: 2030 йилгача сувдан фойдаланиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш режалаштирилган. Қишлоқ хўжалиги ерларининг 100 фоизида сув тежовчи технологияларни жорий этиш, томчилатиб суғориш майдонини 500 минг гектарга кенгайтириш ва бундай технологияларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар йиллик қувватини 300 минг гектарга етказиш вазифаси қўйилган.

Лойиҳада ичимлик суви истеъмолини ҳисобга олиш масаласи ҳам алоҳида қайд этилган: барча истеъмолчиларни сув ҳисоблагичлари билан 100 фоиз таъминлаш кўзда тутилган.

Сув хўжалигидаги тизимли муаммоларни камайтириш учун ер ости сувлари даражаси муаммоли бўлган ерлар майдони 773,4 минг гектаргача қисқартирилади. Магистрал ва хўжаликлараро каналларнинг бетон қопламали қисми 13,1 минг километрга етказилиб, бу уларнинг умумий узунлигининг 46 фоизини ташкил этиши режалаштирилган. Давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга берилган сув хўжалиги объектлари сонини 2 мингтагача ошириш ҳам назарда тутилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида ичимлик суви тарифлари қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бунга 2025 йил майида электр энергияси нархлари ошгани асосий сабаб сифатида келтирилмоқда. Янги тарифлар ҳануз тасдиқланмагани боис “Ўзсувтаъминот” корхоналари 128 миллиард сўм зарар кўргани айтилибмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолисининг 85 фоизи ичимлик суви хизматидан узлуксиз фойдаланади