17:25 / 18.02.2017
11 787

Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар берди «Кун» нашри.

Фарғона ИИБ бошлиғи этиб подполковник Ҳаётжон Солиев, Фарғона вилояти Бешариқ туман ИИБга - подполковник Илҳомжон Сотволдиев, Данғара туман ИИБга - подполковник Рустамжон Тожиев, Қўштепа туман ИИБга - подполковник Дилшод Рўзматов бошлиқ этиб тайинланди.

Шунингдек, Термиз ИИБга подполковник Шарофиддин Саидов, Сурхондарё вилояти Термиз тумани ИИБга подполковник Жаҳонгир Ҳасанов, Жарқўрғон ИИБга подполковник Розиқ Собиров, Бойсун туман ИИБга подполковник Шерқўзи Сатторов, Қумқурғон туман ИИБга майор Ўткир Шукуров бошлиқ бўлди.

Бухоро вилояти Пешку тумани ИИБга майор Эркин Сафаров бошлиқ этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ИИББ Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига подполковник Беҳзод Сайфуллаев, пойтахт ИИББ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармасига подполковник Элбек Хайруллаев, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ИИБга подполковник Баҳриддин Қаршибоев бошлиқ этиб тайинланганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди