12:10 / 20.02.2017
6 279

Ўзбекистон ва Россия ҳудудлар миқёсида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Россия ҳудудлар миқёсида ҳамкорлик қилади

Тошкент ва Москва икки мамлакат алоҳида ҳудудлари ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро келишув имзоламоқчи. Республика ҳукуматидаги манбанинг маълум қилишича, ҳозирда томонлар бу масала юзасидан фаол иш олиб бормоқда, ҳужжатлар тайёрланмоқда. Бу масала Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг апрель ойида Москвага уюштирадиган сафари вақтида муҳокама қилинади, деб ёзади Kun.uz.

"Ҳудудлараро ҳамкорликнинг кенгайтирилиши муҳим ва истиқболли йўналиш ҳисобланади. Ўзбекистон томонининг ишонч билдиришича, ҳукуматлараро келишув икки мамлакатнинг вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган бўлади ҳамда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмига таъсир кўрсатади", деган podrobno.uz манбаси.

Қайд этиш керакки, шу кунгача маҳсулот айирбошлаш ҳажмини янада ошириш мақсадида Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини "яшил йўлак" орқали россиялик истеъмолчиларга етказишни ташкил этишга доир келишувлар имзоланган. Ўзбекистон мева-сабзавотларини Сибир ва Узоқ Шарқ ҳудудларига тўғридан-тўғри етказиб бериш тажрибаси жуда яхши самара берди. Ўтган йилда ушбу ҳудудларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми ошди.

2017 йилда Россия бозорига 1 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавотлар, шунингдек, уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган кенг турдаги маҳсулотлар етказиб бериш мўлжалланган.

Бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий шерикларидан ҳисобланади. 2016 йил якунларига кўра, ўзаро савдо ҳажми 4,2 миллиард АҚШ долларидан зиёдни ташкил этган.

Маълумот учун, ўтган йилнинг январь-ноябрь ойлари ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг Россияга экспорти 23,7 фоизга ошиб, 675 миллион долларни ташкил қилди. Шу билан бирга Россиянинг Ўзбекистонга экспорт ҳажми 13 фоизга пасайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Россия ҳудудлар миқёсида ҳамкорлик қилади